БУХОРО ВИЛОЯТИДА ОИВ ИНФЕКЦИЯСИ БИЛАН КАСАЛЛАНИШНИНГ ДЕМОГРАФИК ТАВСИФИ

Муаллифлар

  • Рахматов Мустаким Бухоро вилояти ОИТС га қарши курашиш маркази, Бухоро, Ўзбекистон
  • Буриев А.Я. Қарши Давлат университети, Қарши, Ўзбекистон
  • Умиров С.Э. Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, Тошкент, Ўзбекистон
  • Нуруллаева М.Ш. Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, Тошкент, Ўзбекистон
  • Атоева М.А. Бухоро давлат тиббиёт институти, Бухоро, Ўзбекистон
  • Рахимова Ҳ.Ҳ. Бухоро вилояти ОИТС га қарши курашиш маркази, Бухоро, Ўзбекистон
  • Болтаев Л.Қ. Бухоро вилояти ОИТС га қарши курашиш маркази, Бухоро, Ўзбекистон
  • Ҳамроев И.Б. Бухоро вилояти ОИТС га қарши курашиш маркази, Бухоро, Ўзбекистон
  • Нурова Қ.А. Бухоро вилояти ОИТС га қарши курашиш маркази, Бухоро, Ўзбекистон

DOI:

https://doi.org/10.62209/sewphc/art50125

Калит сўзлар:

ОИВ инфекцияси, динамикаси, жинс-ёш таркиби, жадаллиги, улуши

Аннотация

Одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ) инфекцияси тарқалишининг ўзига хослиги, унинг жадаллигини белгиловчи демографик омиллар ўрганилиши ва баҳоланиши замонавий тиббиётнинг долзарб масалаларидан биридир. Мақсад. ОИВ инфекцияси билан касалланишнинг динамикасини ва демографик таркибини баҳолаш асосида тадбирлар самарадорлигини оширишдан иборат. Материаллар ва усуллар. Бухоро вилоятида ОИВ инфекцияси билан касалланишнинг жадаллиги, динамикаси ва жинс-ёш таркибини акс эттирувчи расмий маълумотлар. Ижтимоий, эпидемиологик ва статистик усуллар қўлланилди. Натижалар ва уларнинг муҳокамаси. Бухоро вилоятида 1999-2022 йиллар мобайнида ОИВ инфекцияси билан касалланишнинг ўртача кўрсаткичи 5,5 дан (100 минг аҳолига). 1999-2014 йилларда касалланишнинг узлуксиз ўсиши, 2015-2022 йилларда нисбатан юқори кўрсаткичларда барқарорлашув тенденцияси кузатилмоқда. 1999-2022 йилларда эркаклар касалланишининг ўртача кўрсаткичи (6,9), умумий ўртача кўрсаткичдан (5,5) 1,3 марта, аёллар ўртача кўрсаткичидан (4,4) 1,6 марта юқори. 2006-2022 йиллар мобайнида вилоятда ОИВ инфекцияси билан 18 ёшгача болалар касалланишининг ўртача кўрсаткичи 1,6 дан иборат. Касалланишнинг таркибида 18 ёшгача болаларнинг ўртача улуши 6,6% ни ташкил этади. ОИВ инфекцияси билан 18 ёшгача болалар касалланишининг таркибида 2007-2011 йилларда 0-3 ва 4-6 ёш гуруҳидагиларнинг, 2012-2019 йилларда 7-14 ёш гуруҳидагиларнинг ва 2020-2022 йилларда 15-17 ёш гуруҳидагиларнинг улуши устувор. Хулоса. ОИВ инфекцияси билан касалланишни бошқаришга қаратилган тадбирлар эпидемиологик назорат тамойилига ва эпидемиологик ташхисот натижасига асосланиши лозим.

Юклаб олишлар

Нашр қилинган

2024-01-26

Мақоладан иқтибос келтириш

Рахматов, М., Буриев, А., Умиров, С., Нуруллаева, М., Атоева, М., Рахимова, Ҳ., … Нурова, Қ. (2024). БУХОРО ВИЛОЯТИДА ОИВ ИНФЕКЦИЯСИ БИЛАН КАСАЛЛАНИШНИНГ ДЕМОГРАФИК ТАВСИФИ. Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология ва жамоат саломатлиги хизмати илмий-амалий журнали, 3(3-4). https://doi.org/10.62209/sewphc/art50125

Сон

Бўлим

Оригинал мақолалар