Бухоро вилоятида ОИВ инфекцияси билан касалланишнинг демографик тавсифи
Keywords:
ОИВ инфекцияси, динамикаси, жинс-ёш таркиби, жадаллиги, улушиAbstract
Одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ) инфекцияси тарқалишининг ўзига хослиги, унинг жадаллигини белгиловчи демографик омиллар ўрганилиши ва баҳоланиши замонавий тиббиётнинг долзарб масалаларидан биридир. Мақсад. ОИВ инфекцияси билан касалланишнинг динамикасини ва демографик таркибини баҳолаш асосида тадбирлар самарадорлигини оширишдан иборат. Материаллар ва усуллар. Бухоро вилоятида ОИВ инфекцияси билан касалланишнинг жадаллиги, динамикаси ва жинс-ёш таркибини акс эттирувчи расмий маълумотлар. Ижтимоий, эпидемиологик ва статистик усуллар қўлланилди. Натижалар ва уларнинг муҳокамаси. Бухоро вилоятида 1999-2022 йиллар мобайнида ОИВ инфекцияси билан касалланишнинг ўртача кўрсаткичи 5,5 дан (100 минг аҳолига). 1999-2014 йилларда касалланишнинг узлуксиз ўсиши, 2015-2022 йилларда нисбатан юқори кўрсаткичларда барқарорлашув тенденцияси кузатилмоқда. 1999-2022 йилларда эркаклар касалланишининг ўртача кўрсаткичи (6,9), умумий ўртача кўрсаткичдан (5,5) 1,3 марта, аёллар ўртача кўрсаткичидан (4,4) 1,6 марта юқори. 2006-2022 йиллар мобайнида вилоятда ОИВ инфекцияси билан 18 ёшгача болалар касалланишининг ўртача кўрсаткичи 1,6 дан иборат. Касалланишнинг таркибида 18 ёшгача болаларнинг ўртача улуши 6,6% ни ташкил этади. ОИВ инфекцияси билан 18 ёшгача болалар касалланишининг таркибида 2007-2011 йилларда 0-3 ва 4-6 ёш гуруҳидагиларнинг, 2012-2019 йилларда 7-14 ёш гуруҳидагиларнинг ва 2020-2022 йилларда 15-17 ёш гуруҳидагиларнинг улуши устувор. Хулоса. ОИВ инфекцияси билан касалланишни бошқаришга қаратилган тадбирлар эпидемиологик назорат тамойилига ва эпидемиологик ташхисот натижасига асосланиши лозим.
Downloads
Published
How to Cite
Issue
Section
License
Copyright (c) 2024 Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология ва жамоат саломатлиги хизмати журнали

This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.