ТОШКЕНТ ШАҲРИ АТМОСФЕРА ҲАВОСИ СИФАТИНИ ТАҲЛИЛИ ВА БАШОРАТ ТИЗИМИ
DOI:
https://doi.org/10.62209/sewphc/art50174Калит сўзлар:
ҳаво сифати индекси (AQI), PM2.5, атмосфера мониторинги, очиқ маълумотлар, R дастурлаш тили, Shiny, дашборд, гигиена, экология, ТошкентАннотация
Мазкур маколада 2022—2025 йиллар давомида Тошкент шахри атмосфера ҳавоси сифатининг динамикаси очиқ маълумотлар портали (opendata.tashkent.uz) кўрсаткичлари асосида таҳлил қилинган. Таҳлил учун шаҳар ҳудудида жойлашган 10 та OXUS-WS автоматик ҳаво сифати мониторинг станцияларидан 257 000 дан зиёд кузатув маълумоти ишлатилган. Маълумотлар R дастурлаш тили ёрдамида статистик жиҳатдан таҳлил қилиниб, Shiny Dashborad форматида интерактив визуализация ишлаб чиқилган. Натижалар шуни кўрсатадики, шаҳарнинг ўртача Ҳаво Сифати Индекси (AQI) 84,1 ни ташкил этади, Улчовларнинг «Урта» (52,6%), «Яхши» (20,3%) ва «Зарарли» (14,7%) категорияга тўғри келади. Олинган натижалар шаҳар муҳитида ҳаво ифлосланишининг вакт ва макон бўйича ўзгариш қонуниятларини очиб беради ҳамда экологик мониторингни рақамли технологиялар асосида ташкил этишнинг самарадорлигини намойиш этади. Тадқиқот натижалари аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, экологик сиёсатни шакллантириш ва ахборот-таҳлил тизимларини ривожлантиришда амалий аҳамиятга эга
Юклаб олишлар
Нашр қилинган
Мақоладан иқтибос келтириш
Сон
Бўлим
Лицензия
Муаллифлик ҳуқуқи (c) 2026 Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология ва жамоат саломатлиги хизмати илмий-амалий журнали

Ушбу материал қуйидаги лицензия асосида тарқатилади: Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.