ТОШКЕНТ ШАҲРИ АТМОСФЕРА ҲАВОСИ СИФАТИНИ ТАҲЛИЛИ ВА БАШОРАТ ТИЗИМИ

Authors

Keywords:

ҳаво сифати индекси, PM2.5, атмосфера мониторинги, очиқ маълумотлар, R дастурлаш тили, Shiny дашборд, гигиена, экология, Тошкент ш.

Abstract

Мазкур мақолада 2022–2025 йиллар давомида Тошкент шаҳри атмосфера ҳавоси сифатининг динамикаси очиқ маълумотлар портали (opendata.tashkent.uz) кўрсаткичлари асосида таҳлил қилинган. Таҳлил учун шаҳар ҳудудида жойлашган 10 та OXUS-WS автоматик ҳаво сифати мониторинг станцияларидан 257 000 дан зиёд кузатув маълумоти ишлатилган. Маълумотлар R дастурлаш тили ёрдамида статистик жиҳатдан таҳлил қилиниб, Shiny Dashborad форматида интерактив визуализация ишлаб чиқилган. Натижалар шуни кўрсатадики, шаҳарнинг ўртача Ҳаво Сифати Индекси (AQI) 84,1 ни ташкил этади, ўлчовларнинг «Ўрта» (52,6%),  «Яхши» (20,3%) ва «Зарарли» (14,7%) категорияга тўғри келади. Олинган натижалар шаҳар муҳитида ҳаво ифлосланишининг вақт ва макон бўйича ўзгариш қонуниятларини очиб беради ҳамда экологик мониторингни рақамли технологиялар асосида ташкил этишнинг самарадорлигини намойиш этади. Тадқиқот натижалари аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, экологик сиёсатни шакллантириш ва ахборот-таҳлил тизимларини ривожлантиришда амалий аҳамиятга эга.

Published

2025-05-03

How to Cite

Rakhimov, B., & Рахимова, М. (2025). ТОШКЕНТ ШАҲРИ АТМОСФЕРА ҲАВОСИ СИФАТИНИ ТАҲЛИЛИ ВА БАШОРАТ ТИЗИМИ. Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология ва жамоат саломатлиги хизмати журнали , 1(1), 73–81. Retrieved from https://jurnal.sanepidrc.uz/index.php/sanepid/article/view/176