Журнал ҳақида
“Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология ва жамоат саломатлиги хизмати илмий-амалий журнали” ҳақида.
Муассис: Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳисобланади.
Оммавий ахборот воситанинг номи ва тури:
“Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология ва жамоат саломатлиги хизмати Журнали” илмий-амалий журнали.
Оммавий ахборот воситанинг тили: Ўзбек, рус ва инглиз тиллари.
Мақсади ва вазифалари:
Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш, касалликларнинг олдини олиш ва аҳолининг санитария-эпидемиологик фаровонлиги соҳасидаги муаммолар ва ривожланиш истиқболларини ёритиш, фан ва амалиётни бир-бирига боғлаган ҳолда олиб бориш, илмий-амалий ишлар, инновацион ғоялар ва ишлаб чиқаришдаги ютуқларни, шунингдек тизимда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг илғор тажрибаларини тарғиб қилиш ва оммалаштириш мақсад қилинган.
“Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология ва жамоат саломатлиги хизмати Журнали”нинг вазифаси бўлиб:
- Эпидемиология, санитария ва гигиена, аҳоли саломатлиги соҳасидаги ютуқлар;
- Юқумли касалликлар ва паразитар касалликлари: диагностика, даволаш ва олдини олиш бўйича илғор тадқиқотлар;
- Юқумли бўлмаган касалликлар геронтологияси ва эпидемиологияси масалалари;
- Тиббиёт фанлари технологияларини такомиллаштириш.
- Тиббиёт ходимлари, ёш олимлар, илмий изланувчилар, магистрант ва бакалаврларни тиббиётнинг долзарб муаммоларини ечимларини топишга янада кучайтириш ва бошқалар ҳисобланади.
Бу ўринда асосий эътибор мамлакатимиз ва халқаро даражада тиббиётнинг санитария-эпидемиология, диагностика ва касалликларнинг олдини олиш, тиббиёт фанлари технологияларини такомиллаштириш бошқа соҳаларига оид назарияларнинг яратилиши ва уларнинг амалиётга татбиғи, соҳадаги илмий ва амалий тадқиқотлар натижаларини ёритишга қаратилади.
Ихтисослашуви: соғлиқни сақлаш, касалликларнинг олдини олиш ва аҳолининг санитария-эпидемиологик фаровонлиги соҳасидаги муаммолар ва ривожланиш истиқболлари. Журналнинг тематик бўлимлари (тиббиёт фанлари): Эпидемиология, санитария ва гигиена, аҳоли саломатлиги; юқумли касалликлар ва паразитар касалликлари: диагностика, даволаш ва олдини олиш бўйича илғор тадқиқотлар; юқумли бўлмаган касалликлар геронтологияси ва эпидемиологияси масалалари ҳамда тиббиёт фанлари технологияларини такомиллаштириш.
Журнал Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан №1188 рақам билан рўйхатдан ўтган.
Ҳуқуқий асослар
Таҳририят ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги, “Журналистик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлари, Фуқаролик ва Меҳнат кодекси, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги “Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 215-сонли қарори 1-иловаси Давлат корхоналари тўғрисидаги Низомга ва бошқа қонун хужжатлари асосида амалга оширади.
Тақризлаш тартиби
Янги илмий қўлёзмалар икки томонлама аноним тақриздан ўтказилади: муаллиф ва тақризчи шахси бир-бирига ошкор қилинмайди. Муаллифлар алоҳида титул варағи ва шахсий маълумотлардан тозаланган қўлёзмани, жумладан файл хусусиятларини тақдим этади. Препринтлар ёки тадқиқотнинг таниб олиниши анонимликни чеклаши мумкин.
Муҳаррир дастлаб мавзуга мувофиқлик, материалларнинг тўлиқлиги ва этик талабларни текширади. Мос қўлёзмалар мустақил мутахассисларга юборилади. Тақризчилар янгилик, усуллар, натижалар ишончлилиги, хулосалар асослилиги ва баён сифатини баҳолайди. Манфаатлар тўқнашуви вазифани қабул қилишдан олдин билдирилади; қўлёзма ва тақриз махфий сақланади.
Муҳаррир тақризларни ҳисобга олиб, қабул қилиш, қайта ишлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор чиқаради. Қайта ишлашда муаллифлар изоҳларга жавоб тақдим этади; заруратда такрорий тақриз ўтказилади. Якуний қарор муҳаррирга тегишли. Таҳририят материаллари ташқи тақриздан озод қилиниши мумкин; уларнинг тури кўрсатилиши керак. Қўлёзма юбориш нашр этилишни ёки қатъий кўриб чиқиш муддатини кафолатламайди.
Нашр этикаси
Муаллифлик, манфаатлар тўқнашуви, этик назорат, шикоятлар ва нашрдан кейинги тузатишлар: Нашр этикаси ва қоидабузарликлар.