ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТОШКЕНТ ШАҲРИ ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҲУДУДИДА ОИВ-ИНФЕКЦИЯСИНИНГ ЭПИДЕМИОЛОГИК НАЗОРАТ ТИЗИМИНИ БАҲОЛАШ, 2025 ЙИЛ (АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ)
DOI:
https://doi.org/10.62209/sewphc/art50179Калит сўзлар:
ОИВ-инфекцияси, эпидемиологик назорат, назорат тизимини баҳолаш, CDC методологияси, “95-95-95” стратегияси, маълумотлар сифати, ЎзбекистонАннотация
ОИВ-инфекцияси бўйича эпидемиологик назорат, жамоат саломатлигини сақлаш тизимининг муҳим таркибий қисми бўлиб, эпидемик жараённи назорат қилиш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш учун хизмат қилади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, 2024 йил охирига келиб дунёда ОИВ билан яшовчилар (ОИВЙ) сони 40,8 миллион кишини ташкил этди; ҳар йили тахминан 1,3 миллион янги юқтириш ҳолати қайд этилади. Ўзбекистон Республикасида 52 739 ОИВЙ рўйхатга олинган бўлиб, миллий юк салмоғининг 34 фоизи Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳиссасига тўғри келади. Назорат тизимини баҳолаш, ташкилий камчиликларни аниқлаш ва “95-95-95” глобал стратегияси кўрсаткичларига эришишни қўллаб-қувватлаш учун зарур.
Юклаб олишлар
Нашр қилинган
Мақоладан иқтибос келтириш
Сон
Бўлим
Лицензия
Муаллифлик ҳуқуқи (c) 2026 Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология ва жамоат саломатлиги хизмати илмий-амалий журнали

Ушбу материал қуйидаги лицензия асосида тарқатилади: Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.