ПЕРИМЕНОПАУЗА ДАВРИДАГИ АЁЛЛАРДА ОСТЕОПОРОЗ РИВОЖЛАНИШИНИ СОНОДЕНСИТОМЕТРИК ТЕКШИРИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ
DOI:
https://doi.org/10.62209/sewphc/art50159Калит сўзлар:
ультратовуш денситометрияси, остеопороз, СМЗ, Т-мезон, сон суяги проксимал учининг синишиАннотация
Соноденситометрия – суяк тўқималарининг зичлиги ва уларнинг синиш эҳтимолини аниқлашга хизмат қилувчи диагностик усулдир. Ушбу усул ёрдамида суякларнинг умумий зичлиги, тузилиши ҳамда юза қатламининг қалинлиги аниқланади. Мазкур тадқиқот 54 нафар сон суяги проксимал учининг синиши бўлган беморлар иштирокида ўтказилди. Шуьлардан 26 нафари асосий гуруҳга, 28 нафари эса назорат гуруҳига мансуб эди. Текширувлар натижасига кўра, 34 беморда сон суяги бўйинчаси, 20 беморда эса кўндаланг синишлар аниқланган. Деярли барча ҳолатларда суяк деформацияси ва остеопороз кузатилди. Зарарланган томон оёқ-қўлларида суяк минерал зичлиги (СМЗ) пасайиши 35–59 ёш оралиғида бўлган беморларнинг 54,5 % (Т-сcоре ва З-сcоре ўртача = -1,9), 60–70 ёш оралиғида эса 80 % (Т-сcоре ва З-сcоре ўртача = -1,2) аниқланган. Даволашдан олдин Т-сcоре ва З-сcоре кўрсаткичлари (ўртача = -1,9) 60–70 ёшдаги беморларнинг 80 % кескин пасайгани кузатилди. Биз олиб борган текширув ва даволаш ишлари натижасида асосий гуруҳда Т-сcоре ва З-сcоре кўрсаткичлари ўртача 1,2 дан 1,8 гача, назорат гуруҳида эса 1,0 дан 1,2 гача яхшиланганлиги кузатилди. СМЗни тиклаш самарадорлиги беморнинг жисмоний фаоллигига боғлиқ бўлиб, бу кўрсаткич сон бўғимининг аста-секин машқ қилиш ва беморнинг юриш фаолияти билан чамбарчас боғлиқдир.
Юклаб олишлар
Нашр қилинган
Мақоладан иқтибос келтириш
Сон
Бўлим
Лицензия
Муаллифлик ҳуқуқи (c) 2025 Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология ва жамоат саломатлиги хизмати илмий-амалий журнали

Ушбу материал қуйидаги лицензия асосида тарқатилади: Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.