ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИ БЎЙИЧА БАРҚАРОР ЭПИДЕМИК ВАЗИЯТНИ ТАМИНЛАШДАГИ МУАММОЛАР, ЕЧИМЛАР ВА ИСТИҚБОЛДАГИ ВАЗИФАЛАР
DOI:
https://doi.org/10.62209/sewphc/art50175Калит сўзлар:
қутуриш касаллиги, эпидемия, эпизоотия, уй ҳамда ёввойи ҳайвонлар тишлаши, вакцинация, оператив ва ретроспектив таҳлил, лаборатория текширувлари, ҳудудларАннотация
мақолада кўп йиллик динамикада республикада қутуриш касаллиги бўйича эпидемик ва эпизоотик вазият, касаллик кўрсаткичлари, эпизоотия ва эпидемияни ҳаракатлантирувчи кучлар, амалга оширилган эпидемияга қарши ва профилактик чора-тадбирлар ҳолати таҳлил қилинган. Мақолада кўп йиллар мобайнида одамларнинг қутуриш касаллигини юқтириб олиши хавфи баланд бўлган уй ҳамда ёввойи ҳайвонлардан жараҳатланиши ва қутуриш касаллиги қайд этилиши кўрсаткичларининг (асосан жабрланаётган аҳоли қатлами, касаллик манбаи, юқиш йўллари ва бошқалар) асосий жиҳатлари ва ўзига хос хусусиятлари, шошилинч профилактика тадбирлари ўтказилишидаги муаммоларни ўрганиш натижалари ёритилган. Таҳлиллар натижасида қутуриш касаллиги бўйича ҳозирги кундаги эпидемик вазиятга баҳо берилган ва унинг кейинги йиллардаги ривожланиши башорат қилинган. Республикада қутуриш касаллиги тарқалишининг ўзига хос эпидемиологик ва эпизоотологик хусусиятлари ва профилактик чора-тадбирларни такомиллаштириш. Эпидемияга ва эпизоотияга қарши ҳамда профилактик тадбирларни самарадорлигини ошириш, қутуриш касаллиги тарқалишини ўзига хос хусусиятлари ва профилактик тадбирларни такомиллаштириш бўйича таклиф-тавсиялар берилган.
Юклаб олишлар
Нашр қилинган
Мақоладан иқтибос келтириш
Сон
Бўлим
Лицензия
Муаллифлик ҳуқуқи (c) 2026 Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология ва жамоат саломатлиги хизмати илмий-амалий журнали

Ушбу материал қуйидаги лицензия асосида тарқатилади: Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.