Ўзбекистон Республикасида қутуриш касаллиги тарқалишининг ўзига хос эпидемиологик хусусиятлари, олдини олиш бўйича амалга оширилаётган профилактик чора-тадбирларнинг таҳлили

Authors

  • Умар Мирзаев Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси
  • Нурмат Атабеков Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси
  • Гулом Ражабов Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти

Keywords:

қутуриш касаллиги, эпидемия, эпизоотия, уй ҳамда ёввойи ҳайвонлар тишлаши, вакцинация, оператив ва ретроспектив таҳлил, лаборатория текширувлари, ҳудудлар

Abstract

мақолада кўп йиллик динамикада республикада қутуриш касаллиги бўйича эпидемик ва эпизоотик вазият, касаллик кўрсаткичлари, эпизоотия ва эпидемияни ҳаракатлантирувчи кучлар, амалга оширилган эпидемияга қарши ва профилактик чора-тадбирлар ҳолати таҳлил қилинган. Мақолада кўп йиллар мобайнида одамларнинг қутуриш касаллигини юқтириб олиши хавфи баланд бўлган уй ҳамда ёввойи ҳайвонлардан жараҳатланиши ва қутуриш касаллиги қайд этилиши кўрсаткичларининг (асосан жабрланаётган аҳоли қатлами, касаллик манбаи, юқиш йўллари ва бошқалар) асосий жиҳатлари ва ўзига хос хусусиятлари, шошилинч профилактика тадбирлари ўтказилишидаги муаммоларни ўрганиш натижалари ёритилган. Таҳлиллар натижасида қутуриш касаллиги бўйича ҳозирги кундаги эпидемик вазиятга баҳо берилган ва унинг кейинги йиллардаги ривожланиши башорат қилинган. Республикада қутуриш касаллиги тарқалишининг ўзига хос эпидемиологик ва эпизоотологик хусусиятлари ва профилактик чора-тадбирларни такомиллаштириш. Эпидемияга ва эпизоотияга қарши ҳамда профилактик тадбирларни самарадорлигини ошириш, қутуриш касаллиги тарқалишини ўзига хос хусусиятлари ва профилактик тадбирларни такомиллаштириш бўйича таклиф-тавсиялар берилган.

Published

2026-05-03

How to Cite

Мирзаев , У., Атабеков , Н., & Ражабов , Г. (2026). Ўзбекистон Республикасида қутуриш касаллиги тарқалишининг ўзига хос эпидемиологик хусусиятлари, олдини олиш бўйича амалга оширилаётган профилактик чора-тадбирларнинг таҳлили. Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология ва жамоат саломатлиги хизмати журнали , 1(1), 36–46. Retrieved from https://jurnal.sanepidrc.uz/index.php/sanepid/article/view/178