Меҳмонхоналардаги асосий хоналарни учувчи органик бирикмалар билан ифлосланишини таҳлилий мониторинги
DOI:
https://doi.org/10.62209/sewphc/art50171Калит сўзлар:
ёпиқ хоналар ҳавоси, учувчи органик бирикмалар, ички муҳит сифати, гигиеник баҳолаш, вентиляция, микроиқлим, инсон саломатлигиАннотация
Ёпик хоналар хавосидаги учувчи органик бирикмалар (УОБ) инсон саломатлигига таъсир этувчи асосий кимёвий омиллардан бири хисобланади. Ушбу мақолада УОБнинг асосий манбалари — қурилиш материаллари, маиший кимё воситалари, мебел, полимер қопламалар, вентиляция тизимлари ҳамда инсон фаолияти билан боғлиқ жараёнлар илмий жиҳатдан таҳлил қилинган. Шунингдек, уларнинг хона ички муҳитида тўпланиш механизмлари, тарқалиш хусусиятлари ва санитария-гигиеник баҳолаш мезонлари ёритилган. Ёпиқ муҳитдаги учувчи органик бирикмаларнинг нафас олиш тизими, аллергик реакциялар, неврологик ҳолатлар ва умумий иш қобилиятига бўлган таъсири таҳлил қилиниб, профилактик чора-тадбирлар ҳамда оптимал вентиляция ва мониторинг усуллари таклиф этилган. Тадқиқот натижалари турар-жой, меҳмонхона ва тиббиёт муассасаларида соғлом микроиқлимни таъминлаш учун амалий аҳамиятга эга.
Юклаб олишлар
Нашр қилинган
Мақоладан иқтибос келтириш
Сон
Бўлим
Лицензия
Муаллифлик ҳуқуқи (c) 2026 Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология ва жамоат саломатлиги хизмати илмий-амалий журнали

Ушбу материал қуйидаги лицензия асосида тарқатилади: Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.