Меҳмонхоналардаги асосий хоналарни учувчи органик бирикмалар билан ифлосланишини таҳлилий мониторинги
Abstract
Ёпиқ хоналар ҳавосидаги учувчи органик бирикмалар (UOB) инсон саломатлигига таъсир этувчи асосий кимёвий омиллардан бири ҳисобланади. Ушбу мақолада UOBнинг асосий манбалари — қурилиш материаллари, маиший кимё воситалари, мебел, полимер қопламалар, вентиляция тизимлари ҳамда инсон фаолияти билан боғлиқ жараёнлар илмий жиҳатдан таҳлил қилинган. Шунингдек, уларнинг хона ички муҳитида тўпланиш механизмлари, тарқалиш хусусиятлари ва санитария-гигиеник баҳолаш мезонлари ёритилган. Ёпиқ муҳитдаги учувчи органик бирикмаларнинг нафас олиш тизими, аллергик реакциялар, неврологик ҳолатлар ва умумий иш қобилиятига бўлган таъсири таҳлил қилиниб, профилактик чора-тадбирлар ҳамда оптимал вентиляция ва мониторинг усуллари таклиф этилган. Тадқиқот натижалари турар-жой, меҳмонхона ва тиббиёт муассасаларида соғлом микроиқлимни таъминлаш учун амалий аҳамиятга эга.
Downloads
Published
How to Cite
Issue
Section
License
Copyright (c) 2026 Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология ва жамоат саломатлиги хизмати журнали

This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.