СИФАТНИ ТАШҚИ БАҲОЛАШ-БАКТЕРИОЛОГИК ЛАБОРАТОРИЯЛАРДА СИФАТНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИ
DOI:
https://doi.org/10.62209/sewphc/art50148Калит сўзлар:
клиник-диагностик лаборатория, сифат назорати, сифатни ташқи баҳолашАннотация
Лаборатория диагностикасида сифатни таъминлаш масалалари дунё бўйлаб долзарб муаммолар ҳисобланади. Сифатни назорат қилиш тизими лаборатория тадқиқотларининг барча босқичларини стандартлаштириш ва лаборатория сифатини ички назорат қилиш ва сифатни ташқи баҳолаш натижаларини таҳлил қилиш тамойилларига асосланади. Касалликнинг олдини олиш, назорат қилиш, парвариш қилиш ва даволашда ушбу компонентлар биргаликда қўлланилганда, тадқиқот сифатини ва шунга мос равишда соғлиқни сақлаш кўрсаткичларини максимал даражада ошириши мумкин. Сифатни ташқи баҳолаш (СТБ) атамаси лабораториядан ташқарида ёки индивидуал фойдаланувчи томонидан ўтказилган тадқиқотлар билан солиштириш имконини берувчи усул/жараённи тавсифлаш учун ишлатилади. Кўп ривожланган мамлакатларда сифатни ташқи баҳолаш дастурлари яхши йўлга қўйилган ва асосан соғлиқни сақлаш тизимлари барча даражадаги тиббий ёрдам сифатини оширишга ҳисса қўшишга ёрдам беради.
Юклаб олишлар
Нашр қилинган
Мақоладан иқтибос келтириш
Сон
Бўлим
Лицензия
Муаллифлик ҳуқуқи (c) 2025 Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология ва жамоат саломатлиги хизмати илмий-амалий журнали

Ушбу материал қуйидаги лицензия асосида тарқатилади: Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.