САРС-CОВ-2 НИНГ ОМИCРОН-ДЕЛТА ШТАММЛАРИГА ҚАРШИ РЕКОМБИНАНТ ВакцинаНИНГ КЛИНИК СИНОВИ НАТИЖАЛАРИ
DOI:
https://doi.org/10.62209/sewphc/art50122Калит сўзлар:
SARS-CoV-2, Омикрон-Делта штаммлари, рекомбинант вакцина, клиник тадқиқотАннотация
Ушбу мақолада 18 ва ундан катта ёшдаги одамларда SARS-CoV-2 вирусининг Омикрон-Делта штаммига қарши рекомбинант оқсилли вакцина иммуногенлиги ва хавфсизлигини баҳолаш учун рандомизатсияланган, яширилган, мусбат назоратли клиник синов натижалари ҳақида маълумот берилган. Тадқиқотда жами 400 нафар кўнгилли иштирок этди, экспериментал ва назорат гуруҳларида 150 нафар ва кузатиш гуруҳида эса 100 нафар кўнгилли қатнашди. Кузатув гуруҳидаги нейтраллаштирувчи антитаначалар миқдори бустер эмлашдан 14 кун ўтгач, аввалги эмлаш билан солиштирганда сезиларли даражада юқори бўлиб, бу эмлашни тугатган одамлар учун SARS-CoV-2 нинг Омикрон-Делта штаммларига қарши рекомбинант оқсил вакцинасининг бир дозаси билан эмлаш юқори самарали эканлигини кўрсатди. Коронавирус мРНК га қарши янги вакцина билан 4 ойдан ортиқ вақт давомида асосий иммунизатсия ҳам организмда прототип штамми, Делта ва Омикрон штаммларига (БА.1, БА.4/5) қарши ижобий гуморал иммун жавоб беришга тайёэрлаши мумкин. Тадқиқот даврида амалга оширилган барча хавфсизлик баҳолашлари вакцинанинг юқори даражада хавфсиз эканлигини кўрсатди. Вакцинадан кейин хабар қилинган салбий реакциялар енгил ва вақтинчалик эди. Амалий соғлиқни сақлашда Омикрон-Делта штаммининг юқори самарали ва хавфсиз янги коронавирус оқсилига қарши вакцинасидан фойдаланиш истиқболли ҳисобланади.
Юклаб олишлар
Нашр қилинган
Мақоладан иқтибос келтириш
Сон
Бўлим
Лицензия
Муаллифлик ҳуқуқи (c) 2024 Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология ва жамоат саломатлиги хизмати журнали

Ушбу материал қуйидаги лицензия асосида тарқатилади: Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.