ХЎЖАЛИК-ИЧИМЛИК СУВ ТАЪМИНОТИ УЧУН ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ЕР УСТИ СУВ ҲАВЗАЛАРИНИ САНИТАРИЯ МУҲОФАЗАСИ

Муаллифлар

  • Усманов Ислам Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий тадқиқот институти
  • Миршина Ольга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси
  • Ильясова Айгуль Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий тадқиқот институти

DOI:

https://doi.org/10.62209/sewphc/art50150

Калит сўзлар:

ер усти сув ҳавзалари, сувдан фойдаланиш, сув сифати кўрсаткичлари, ифлосланиш индекси, рухсат этилган концентрация, аҳоли саломатлиги

Аннотация

Мазкур мақола хўжалик-ичимлик ва рекреация мақсадларида фойдаланиладиган ер усти сув ҳавзаларини санитария муҳофазасига бағишланган бўлиб, ифлосланган ер усти сув ҳавзаларининг ишлаб чиқилган таснифига асосланади. Сув ҳавзаларининг кимёвий ифлосланишини таснифлаш оддий расмий даражалаш эмас, балки сув таркибидаги моддаларнинг ҳақиқий хавфини акс эттирувчи кўрсаткичларни баҳолашга асосланган мураккаб жараёндир. Бунда асосий мезон кимёвий бирикмаларнинг заҳарлилиги ҳисобланади, шунингдек, зарарлиликнинг органолептик, токсикологик ва умумсанитария кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик муҳим аҳамиятга эга бўлиб, улар асосида максимал рухсат этилган концентрациялар (РЭК) белгиланади. Шундай қилиб, хавф кўрсаткичлари шунчаки рақамлар эмас, балки меъёрий катталиклар билан узвий боғлиқ бўлган ва инсон саломатлиги ҳамда атроф-муҳит учун хавф даражасини аниқлайдиган энг муҳим токсикологик-гигиеник хусусиятлардир. Сув ҳавзаларининг бактериал ифлосланишини таснифлаш ичак инфекциялари ва стафилококк касалликларининг тарқалишига сабаб бўладиган сувдаги лактоза ижобий ичак таёқчалари (ЛИТ), энтерококклар ва стафилококклар индексини аниқлашга асосланади. Ишлаб чиқилган таснифни ифлосланган ер усти сув ҳавзаларини соғлиқ учун хавфлилик даражасига кўра худудлаштириш ҳамда уларни кейинги техноген ва антропоген ифлосланишдан муҳофаза қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда қўллаш тавсия этилади.

Юклаб олишлар

Нашр қилинган

2025-09-11

Мақоладан иқтибос келтириш

Усманов, И., Миршина, О., & Ильясова, А. (2025). ХЎЖАЛИК-ИЧИМЛИК СУВ ТАЪМИНОТИ УЧУН ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ЕР УСТИ СУВ ҲАВЗАЛАРИНИ САНИТАРИЯ МУҲОФАЗАСИ. Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология ва жамоат саломатлиги хизмати илмий-амалий журнали, (2), 15–20. https://doi.org/10.62209/sewphc/art50150