ЎҚУВЧИЛАР ВА ОТА-ОНАЛАРНИНГ СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНИШ ҲАҚИДАГИ БИЛИМ ДАРАЖАСИ

Муаллифлар

  • Камилова Р.Т. Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти, Тошкент, Ўзбекистон
  • Садирҳоджаева Н.С. Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти, Тошкент, Ўзбекистон
  • Исакова Лола Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти, Тошкент, Ўзбекистон

DOI:

https://doi.org/10.62209/sewphc/art50128

Калит сўзлар:

соғлом овқатланиш, хабардорлик, кўникмалар, овқатланиш одатлари, умумтаълим муассасалари, ота-оналар, ўқувчилар

Аннотация

Мақолада мактаб ўқувчилари ва ота-оналарнинг соғлом овқатланиш тамойиллари тўғрисида билим даражасини баҳолаш келтирилган. Ушбу тадқиқотнинг долзарблиги ўқувчилар ўртасида нотўғри овқатланиш ҳолатларининг кўплиги ва ота-оналар билим даражасининг пастлиги билан боғлиқ. Тадқиқот мақсади: ўқувчилар ва ота-оналар орасида соғлом овқатланишнинг асосий тамойиллари ҳақидаги билим даражасини аниқлаш. Тадқиқот материаллари ва усуллари: Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларининг 335 нафар ўқувчилари, шунингдек, ота-оналар ўртасида махсус ишлаб чиқилган анкетадан фойдаланган ҳолда суҳбатлар ўтказилди. Олинган натижалар: мактаб ошхонасида турли шаклда ташкил этилган ўқувчилар ва ота-оналар орасида соғлом овқатланишнинг асосий тамойиллари тўғрисида билим даражаси қиёсий баҳоланди: иссиқ овқат ташкил этилган умумтаълим мактаб ўқувчилари ва ота-оналар ўртасида билим даражаси юқорилиги аниқланди; ота-оналарнинг соғлом овқатланиш ҳақидаги билим даражаси ва ўқувчиларда соғлом овқатланиш одатларини ривожлантириш иссиқ овқат ташкил этилган умумтаълим мактабини танлаш билан боғлиқлиги аниқланди; ота-оналар ва ўқувчиларнинг соғлом овқатланиш асослари бўйича билим даражасини ошириш зарурати қайд этилди; ўқув жараёнининг барча манфаатдор томонларини (тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар, ота-оналар ва ўқувчилар) жалб қилинган ҳолда кенг кўламли профилактика ишларини олиб бориш учун ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ўқув дастуридан фойдаланиш тавсия этилади. Хулоса: ота-оналар ва ўқувчилар ўртасида соғлом овқатланиш бўйича билим ва кўникмаларни оширишга катта эҳтиёж бор. Тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар, ота-оналар ва ўқувчилар ўртасида соғлом овқатланиш одатларини шакллантириш учун мунтазам равишда машғулотлар ўтказилиши керак.

Юклаб олишлар

Нашр қилинган

2024-01-26

Мақоладан иқтибос келтириш

Камилова, Р., Садирҳоджаева, Н., & Исакова, Л. (2024). ЎҚУВЧИЛАР ВА ОТА-ОНАЛАРНИНГ СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНИШ ҲАҚИДАГИ БИЛИМ ДАРАЖАСИ. Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология ва жамоат саломатлиги хизмати илмий-амалий журнали, 3(3-4). https://doi.org/10.62209/sewphc/art50128

Сон

Бўлим

Оригинал мақолалар