БРОНХОПУЛМОНЕР ПАТОЛОГИЯСИ БЎЛГАН БОЛАЛАРДА CD4 + ЛИМФОТСИТЛАР ДАРАЖАСИ ВА ВИРУСЛИ ЮК
DOI:
https://doi.org/10.62209/sewphc/art50119Калит сўзлар:
ОИВ, CД4+ лимфоцитлар, спирометрия, вирус юкламаси, болалар бронх-ўпка патологиясиАннотация
Даволанишни ўз вақтида бошлаш, балоғат ёшига етганида CD4+ лимфоцитлар сонини нормаллаштириш учун жуда муҳимдир. Давом этаётган вирус репликатсияси нафас йўлларининг ретсидивланувчи вирусли ва бактериал инфекциялари, шунингдек, сурункали пневмония ривожланиш хавфини ошириши мумкин. Материаллар ва усуллар. Биз 5 ёшдан 18 ёшгача бўлган, одамнинг иммунитет танқислиги вирусига (ОИВ) чалинган 179 нафар болани спирометриядан ўтказдик. Барча болаларни тажрибамиз ишончлилигини текшириш мақсадида асосий ва солиштирма гуруҳларга шартли равишда бўлдик. Касаллик тарихидан CD4+ лимфоцитлар сони ва вирус юкламаси (ОИВ РНК) натижаларини анализ қилдик. Натижалар. Болаларнинг ўртача ёши 15,9 ± 1,84 ташкил этди. 106 нафари (59,2%) ўғил болалар. Гуруҳлардаги болалар ёши ва бўйи деярли фарқланмади. Бронх-ўпка патологияси бўлган болаларда CD4+ лимфоцитлар сони камроқ (М=451, п=0,058), фоизда (М=20,8%, п=0,046), оғир иммунитет танқислиги (24,2%, п=0,009; шанслар нисбати 3,5 (ишончлилик чегаралар 1,32-9,63, п=0,02)) ва вирус юкламаси >1000 нусха/мкл (27,3%, п=0,099) бўлган болалар кўпроқ учради. Хулоса. Бронх-ўпка патологияси бўлган болаларда CD4+ лимфоцитлар сони сезиларли даражада камаяди; оғир иммунитет танқислиги ва вирус юкламаси > 1000 нусха/мкл бўлган болалар фоизи кўпроқ.
Юклаб олишлар
Нашр қилинган
Мақоладан иқтибос келтириш
Сон
Бўлим
Лицензия
Муаллифлик ҳуқуқи (c) 2024 Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология ва жамоат саломатлиги хизмати журнали

Ушбу материал қуйидаги лицензия асосида тарқатилади: Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.