ТОШКЕНТ ШАҲРИДА АТМОСФЕРА ҲАВОСИ ИФЛОСЛАНИШИ ВА ЮҚОРИ НАФАС ЙЎЛЛАРИ КАСАЛЛИКЛАРИ ЎРТАСИДАГИ БОҒЛИҚЛИК: ИЛМИЙ АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ
DOI:
https://doi.org/10.62209/sewphc/art50161Калит сўзлар:
Атмосфера ҳавоси ифлосланиши, ПМ 2.5, AQI, юқори нафас йўллари касалликлари, гигиеник баҳолаш, Тошкент шаҳри, ЛОР патологиялари, эпидемиологик таҳлил, ҳаво сифати, оксидловчи стресс, гигиеник индекс, шаҳар экологиясиАннотация
Ушбу адабиётлар шарҳида Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси ифлосланишининг, хусусан ПМ 2.5 заррачалари, AQI кўрсаткичлари ва метеорологик омилларнинг (ҳарорат, намлик, ёғингарчилик) юқори нафас йўллари касалликлари (ринит, фарингит, бронхит, тонзиллит ва бошқалар) билан боғлиқлигига оид халқаро ва маҳаллий илмий тадқиқотлар таҳлил қилинган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Жанубий Корея каби давлатларда олиб борилган эпидемиологик тадқиқотлар ушбу ифлослантирувчиларнинг юқори нафас йўллари касалликларига бевосита ёки билвосита таъсирини тасдиқлайди. Биологик механизмлар сифатида ПМ 2.5 заррачаларининг эпителиал тўқималарга кириб, оксидловчи стресс, яллиғланиш медиаторлари ажралиши ва иммун тизим заифлашувига олиб келиши кўрсатилган. Тошкент шаҳри мисолида ҳаво сифати ва ЛОР касалликлари бўйича мавжуд локал тадқиқотлар таҳлил қилинар экан, мониторинг тизимидаги камчиликлар, статистик боғлиқликларни аниқлашдаги методологик бўшлиқлар ҳам ёритилган. Шарҳ давомида халқаро илғор ёндашувлар (ГИС, спатио-темпорал модельлинг, комплекс гигиеник индекслар) ва Ўзбекистонда бу соҳадаги амалиёт ўртасида мавжуд тафовутлар аниқланиб, илмий-амалий таклифлар берилган. Ушбу иш Ўзбекистон шароитида атмосфера ҳавоси ифлосланиши ва соғлиқ ўртасидаги боғлиқликни чуқур ўрганишга хизмат қилади ҳамда янги тадқиқотлар учун методологик асос бўлиб хизмат қилади.
Юклаб олишлар
Нашр қилинган
Мақоладан иқтибос келтириш
Сон
Бўлим
Лицензия
Муаллифлик ҳуқуқи (c) 2025 Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология ва жамоат саломатлиги хизмати илмий-амалий журнали

Ушбу материал қуйидаги лицензия асосида тарқатилади: Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.