ОИВ БИЛАН КАСАЛЛАНИШ ФОНИДА ДИАРЕЯ ЮЗАГА КЕЛИШИ САБАБЛАРИ ВА КЕЧИШИНИНГ БЕМОРЛАР ҲАЁТ СИФАТИГА ТАъСИРИНИ ТАҲЛИЛИЙ БАҲОЛАШ
DOI:
https://doi.org/10.62209/sewphc/art50158Калит сўзлар:
Ретровирусга қарши терапия, ОИТС, CД4+ Т-лимфоцитлар, микробиологик таҳлил, оппортунистик юқумли агентлар, ОИВ энтеропатиясиАннотация
ОИВ нафақат тиббий балки глобал ижтимоий ва иқтисодий муаммо бўлиб, ушбу вирус билан касалланиш миқдори йилдан йилга ортиб бормоқда. Ретровирусга қарши терапияда (РҚТ) эришилган ютуқлар сабабли касалликнинг сурункали шаклга ўтиши, беморлар ҳаёт давомийлигининг ортиши билан бир қаторда кўплаб асоратларнинг ҳам шаклланиши кузатилмоқда. ОИВ билан оғриган беморларнинг аксарият қисмида диарея кузатилади ва бу уларнинг фақатгина ҳаёт сифатига таъсир қилиб қолмасдан РҚТга риоя қилишга салбий таъсир қилади. Маълумки, ОИВ билан касалланган беморларда протозоа, замбуруғлар, вируслар ва бактериялар каби кўплаб оппортунистик юқумли агентлар диареяни келтириб чиқарадиган сабабар сифатида эътироф этилади. РҚТдан глобал фойдаланиш орқали оппортунистик юқумли агентлардан келиб чиққан диарея даражаси камайган бўлсада, юқумли бўлмаган диарея даражаси тобора ортиб бормоқда. Шу муносабат билан, ОИВ касаллигига беморларда диареянинг юзага келиш сабаблари, механизмини ҳамда ОИВ фонида диарея кечишининг беморлар ҳаёт сифатига таъсирини қисқача таҳлил қилиш асосий мақсади ҳисобланади. ОИВ мавжуд беморларда диареяни ташхислаш алгоритми сифатида анамнез, физикал текширув, ОИВ вируси юки ва CD4+ Т-лимфоцитлар миқдорини баҳолаш, нажасни микробиологик текшириш ва эндоскопик текширувлар амалга оширилади. Микробиологик таҳлилларда юқумли агентлар аниқланмаган беморларда даволаш стратегиясини амалга оширишда юқумли бўлмаган диарея эҳтимоллигини инобатга олган ҳолда юқумли бўлмаган диареяни даволашнинг фармакологик усуллари қўллаб-қувватланади. Ҳозирги вақтда антисекретор крофелемер воситалар ривожланган мамлакатларда РҚТ ўз вақтида самарали қўлланилган ОИВ билан касалланган беморларда юқумли бўлмаган диарея аломатларини бартараф этишда тасдиқланган ягона терапия ҳисобланади.
Юклаб олишлар
Нашр қилинган
Мақоладан иқтибос келтириш
Сон
Бўлим
Лицензия
Муаллифлик ҳуқуқи (c) 2025 Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология ва жамоат саломатлиги хизмати илмий-амалий журнали

Ушбу материал қуйидаги лицензия асосида тарқатилади: Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.