Миграция ВА ҚЎТИР КАСАЛЛИГИ
DOI:
https://doi.org/10.62209/sewphc/art50156Калит сўзлар:
миграция, қўтир, юқумли касалликлар, эпидемиология, санитария шароитлари, қочқинлар лагерьлари, бошпана сўровчилар марказлариАннотация
Мақола миграция ва қўтирнинг тарқалиши ўртасидаги алоқани ўрганишга бағишланган бўлиб, унда бошпана сўровчилар марказлари ва қочқинлар лагерьларига алоҳида эътибор қаратилган. Миграция оқимлари юқумли касалликлар, хусусан қўтирнинг тез тарқалиши учун ўзига хос шароит яратади. Бу эса махсус профилактика ва назорат чораларини ишлаб чиқишни тақозо этади. Мақолада миграция шароитида қўтирнинг тарқалишига кўмаклашувчи омиллар, жумладан, санитария шароитларининг ёмонлиги ва тиббий ёрдамнинг етишмаслиги кўриб чиқилади. Миграция оқимлари қўтир инфекцияларининг тарқалишига олиб келган турли мамлакатлардан олинган мисоллар таҳлил қилинади. Мақсад: миграциянинг қўтир тарқалиши омили сифатидаги рольини ўрганиш ҳамда миграция жараёнларининг турли ҳудудлардаги касалланиш ва эпидемиологик вазиятга таъсирини таҳлил қилиш. Усуллар ва материаллар: “Миграция ва қўтир” мақоласини ёзиш учун миллий эпидемиологик назорат маълумотларига асосланган ҳолда мигрантлар орасида қўтир билан касалланиш статистикаси ўрганилди. Шунингдек, миграция ва қўтирнинг тарқалиши ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги илмий нашрлар кўриб чиқилди, миграция марказларидаги аниқ касалланиш ҳолатлари таҳлил қилинди, миграция оқими турлича бўлган ҳудудлардаги касалланиш ҳолатлари ўрганилди. Бундан ташқари, миграциянинг касалланишга таъсирини баҳолаш учун коррелятсион таҳлил қўлланилди. Натижалар: миграция оқимлари қочқинлар ва бошпана сўровчилар орасида, айниқса мигрантлар учун марказлаштирилган турар жойлар ва лагерьларда қўтир инфекцияларининг тез тарқалишига сабаб бўлишини кўрсатди.
Юклаб олишлар
Нашр қилинган
Мақоладан иқтибос келтириш
Сон
Бўлим
Лицензия
Муаллифлик ҳуқуқи (c) 2025 Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология ва жамоат саломатлиги хизмати илмий-амалий журнали

Ушбу материал қуйидаги лицензия асосида тарқатилади: Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.