ГЎЗАЛЛИК САЛОНЛАРИДА ИнфекцияЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ
DOI:
https://doi.org/10.62209/sewphc/art50153Калит сўзлар:
Сартарошхоналар, гўзаллик салонлари, соч кесиш, турмаклаш, маникюр, педикюр, косметолог, резистентлик, ОИВ, гепатит ва C, замбуруғли касалликлар, гигиена маданияти, гигиена қоидалари, дезинфекцияАннотация
Сартарошхоналар аҳолининг гигиена маданиятини сақлаш ва ташқи кўринишини парваришлашда муҳим роль ўйнайди. Аммо бу муассасаларда санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилинмаса, турли инфексион ва паразитар касалликларни тарқатиш хавфи юзага келади. Асосан, қон орқали юқувчи инфекциялар (гепатит Б, C, ОИВ) ножўя дезинфекция қилинган асбоб-ускуналар орқали юқиши мумкин. Шунинг учун сартарошхоналарда гигиена талабларига қатъий амал қилиш, асбобларни стерилизация қилиш, бир марталик буюмлардан фойдаланиш ва ишчи ходимларнинг шахсий гигиенасига эътибор қаратиш катта эпидемиологик аҳамиятга эга. Давлат санитария назорати томонидан мунтазам равишда текширувлар ўтказилиши ва аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилишда муҳим аҳамият касб этади. Сартарошхоналарда тозалик ва хавфсизлик талабларига риоя қилиш орқали нафақат мижозларнинг, балки ишчиларнинг ҳам саломатлиги муҳофаза этилади.
Юклаб олишлар
Нашр қилинган
Мақоладан иқтибос келтириш
Сон
Бўлим
Лицензия
Муаллифлик ҳуқуқи (c) 2025 Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология ва жамоат саломатлиги хизмати илмий-амалий журнали

Ушбу материал қуйидаги лицензия асосида тарқатилади: Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.