БРУЦЕЛЛЁЗГА ҚАРШИ ДНК ВАКЦИНАЛАРИ

Авторы

  • Б.Р. Умаров Тошкент Вакцина ва зардоблар илмий тадқиқот институти, Тошкент, Ўзбекистон
  • Ғ.Х. Ражабов Тошкент Вакцина ва зардоблар илмий тадқиқот институти, Тошкент, Ўзбекистон
  • Я.С. Зияев Тошкент Вакцина ва зардоблар илмий тадқиқот институти, Тошкент, Ўзбекистон
  • А.А. Ибрагимов Тошкент Вакцина ва зардоблар илмий тадқиқот институти, Тошкент, Ўзбекистон

Ключевые слова:

Бруселла, бруцеллёз, антигенлар, векторли вакциналар, ДНК вакциналари, генетик модификацияланган вакциналар, жонли вакциналар

Аннотация

 Бруцеллёз касаллиги маҳаллий ветеринария ва тиббиёт фани учун долзарб муаммо бўлиб қолмоқда. Ушбу касаллик организмдаги репродуктив функцияларнинг бузилиши ва қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг ўлимига сабаб бўладиган, шунингдек касал одамларнинг ногиронлигига ҳам олиб келадиган касаллик хисобланади. Бруцеллёз инфекциясининг ҳайвонлар орасида кенг тарқалиши ва улардан одамларга юқиши билан жуда хавфлидир. Бруцеллез инфекциясининг тарқалиш сабабларидан бири, унга қарши хавфсиз вакциналарнинг йўқлигидир. Сўнгги йилларда хавфли бактериялар ва вирусларга қарши вакциналарнинг янги авлодларини ишлаб чиқаришда молекуляр генетика ва ген муҳандислиги усулларининг ривожланиши амалиётга янги авлод вакциналарини яратиш имкониятларини бермоқда. Янги авлод вакциналарини яратиш борасида замонавий ёндошувлар асосида жонли (тирик), генетик модификация қилинган, таркибида бруцеллаларнинг иммунодоминант антигенларини сақловчи ДНК векторли ҳамда адъювантлар билан бириккан микроб ҳужайраларининг антиген комплексидан иборат бруцеллёз инфекциясига қарши вакциналар яратилмокда. Мақолада бруцеллёз инфекиясига қарши вакциналарни ишлаб чиқишдаги сўнгги ютуқлари ва улардан кенг фойдаланиш истиқболлари тўғрисида маълумотлар келтирилган.

Загрузки

Опубликован

2024-06-04

Как цитировать

Умаров, Б., Ражабов, Ғ., Зияев, Я., & Ибрагимов, А. (2024). БРУЦЕЛЛЁЗГА ҚАРШИ ДНК ВАКЦИНАЛАРИ. Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология ва жамоат саломатлиги хизмати журнали , 4(1), 29–36. извлечено от http://jurnal.sanepidrc.uz/index.php/sanepid/article/view/61