О журнале

“Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология ва жамоат саломатлиги хизмати Журнали”  илмий-амалий  журнали ҳақида.

Таҳририят ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги, “Журналистик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлари, Фуқаролик ва Меҳнат кодекси, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги “Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 215-сонли қарори 1-иловаси Давлат корхоналари тўғрисидаги Низомга ва бошқа қонун хужжатлари асосида амалга оширади.

Муассис: Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойиштилик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳисобланади.

Оммавий ахборот воситанинг номи ва тури: “Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология ва жамоат саломатлиги хизмати Журнали” илмий-амалий журнали. Научно-практический журнал «Журнал Службы санитарно-эпидемиологического благополучия и общественного здоровья Республики Узбекистан». Scientific and practical journal Journal of the Service of Sanitary and Epidemiological Welfare and Public Health of the Republic of Uzbekistan”.

Оммавий ахборот воситанинг тили: Ўзбек, рус ва инглиз тиллари.

Мақсади ва вазифалари:

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш, касалликларнинг олдини олиш ва аҳолининг санитария-эпидемиологик фаровонлиги соҳасидаги муаммолар ва ривожланиш истиқболларини ёритиш, фан ва амалиётни бир-бирига боғлаган ҳолда олиб бориш, илмий-амалий ишлар, инновацион ғоялар ва ишлаб чиқаришдаги ютуқларни, шунингдек тизимда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг илғор тажрибаларини тарғиб қилиш ва оммалаштириш мақсад қилинган.

“Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология ва жамоат саломатлиги хизмати Журнали”нинг вазифаси бўлиб:

 -Эпидемиология, санитария ва гигиена, аҳоли саломатлиги;

  • Юқумли касалликлар ва паразитар касалликлари: диагностика, даволаш ва олдини олиш бўйича илғор тадқиқотлар;
  • Юқумли бўлмаган касалликлар геронтологияси ва эпидемиологияси масалалари;
  • Тиббиёт фанлари технологияларини такомиллаштириш.
  • Тиббиёт ходимлари, ёш олимлар,  илмий изланувчилар, магистрант ва бакалаврларни тиббиётнинг долзарб муаммоларини ечимларини топишга янада кучайтириш ва бошқалар ҳисобланади.

Бу ўринда асосий эътибор мамлакатимиз ва халқаро даражада тиббиётнинг санитария-эпидемиология, диагностика ва касалликларнинг олдини олиш, тиббиёт фанлари технологияларини такомиллаштириш  бошқа соҳаларига оид назарияларнинг яратилиши ва уларнинг амалиётга татбиғи, соҳадаги илмий ва амалий  тадқиқотлар натижаларини ёритишга қаратилади.

Ихтисослашуви:  соғлиқни сақлаш, касалликларнинг олдини олиш ва аҳолининг санитария-эпидемиологик фаровонлиги соҳасидаги муаммолар ва ривожланиш истиқболлари.Журналнинг тематик бўлимлари (тиббиёт фанлари): Эпидемиология, санитария ва гигиена, аҳоли саломатлиги; юқумли касалликлар ва паразитар касалликлари: диагностика, даволаш ва олдини олиш бўйича илғор тадқиқотлар; юқумли бўлмаган касалликлар геронтологияси ва эпидемиологияси масалалари ҳамда тиббиёт фанлари технологияларини такомиллаштириш.

Журнал Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан №1188 рақам билан рўйхатдан ўтган.